Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки акциядорларига!!!

Янгиланган сана: 25 Сентябр 2020, 14:24
25 Sep 2020

Х А Б А Р Н О М А

Банк капиталини кўпайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги 5992-сонли фармонининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган Йўл харитаси”га асосан Банкнинг устав капитали миқдорини 2025 йилга қадар 500,0 млрд.сўмга етказиш мақсадида, 2020 йил 12 августда Банк Кенгаши томонидан қўшимча 25 чиқарилувдаги ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган жами 135 000 000 000 (бир юз ўттиз беш миллиард) сўмлик 135 000 000 (бир юз ўттиз беш миллион) дона эгасининг номи ёзилган оддий акцияларни чиқарилиши (қўшимча) тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу қарор 2020 йил 23 сентябрда РОО22-25-сон билан Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат рўйхатига олинди.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг (06.05.2014 йил, 370-сонли) 36 моддаси, шунингдек акциялар чиқарилиши (қўшимча) тўғрисидаги қарорга мувофиқ, банк акциядорлари қўшимча чиқарилган акцияларни банк уставида белгиланган тартибда ўзларига тегишли бўлган овоз берувчи шу турдаги акциялар сонига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг (06.05.2014 йил, 370-сонли) 34 моддасига асосан акциялар бозор нархида жойлаштирилади.

Қўшимча чиқарилган оддий акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли хуқуққа эга бўлган акциядорларнинг рўйхати, Банк акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана, 2020 йил 12 август холатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.

Банк акциядори ўзининг имтиёзли ҳуқуқидан тўлиқ ёки қисман фойдаланиши мумкин, бунинг учун акциядорнинг тўлиқ исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), сотиб олаётган акциялар сони ва акциялар учун ҳақ тўланганлиги кўрсатилган хужжат илова қилинган ариза “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Бош офиси ва худудий филиалларига тақдим этилиши зарур. Ариза банкка 2020 йил 28 сентябрдан бошлаб 2020 йил 27 октябрга қадар, яъни 30 кун давомида тақдим этилиши шарт.

Банк акцияларини сотиб олиш бўйича хужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида ҳамда акциялар чиқарилиши (қўшимча) тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда, аризалар келиб тушиши давомида расмийлаштирилиб борилади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 167
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech