Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  30 Июн 2020, 11:25

Омонатлар ва кредитлар фоизларига тегишли ўзгаришлар амалга оширилади
30 Jun 2020

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Инфляция ва бозордаги ҳолатни инобатга олиб, пруденциал чоралар ва пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланган ҳолда банкларда оқилона фоиз сиёсатини юритишни рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан, янги мижозлар учун омонатлар фоиз ставкаларида тегишли ўзгаришлар амалга оширилади.

Бунда:

Жисмоний шахслардан миллий валютада қабул қилинадиган омонатлар – 18 фоиз;

Юридик шахслардан миллий валютада қабул қилинадиган депозитлар – 16 фоиз.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 июлгача бўлган вақт мобайнида омонатга ўз маблағларини юқори фоизларда қўйган омонатчиларимизнинг фоиз ставкалар сақланиб қолинади.

Шунингдек, банк томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича қуйидаги фоиз ставкалари белгиланди:

Жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредитлар – 22-24 фоиз;

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга миллий валютада ажратиладиган кредитлар – 21 фоиз;

Тадбиркорлик субъектлари учун хорижий валютада ажратиладиган кредитлар - 8 фоиз бўлган мақбул ставкаларда ажратилади.

Батафсил маълумот билан “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 401

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10194.96
11518.27
12866.04
143.88
10836.48
95.38
Сотиб олиш
10180.00
11000.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10250.00
12000.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
10.23
62.49
152.44
1.40
66.97
0.64
МБ курси - 14.07.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 13.07.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech