Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанкда чакана бизнес бўлимлари ходимлари малакаси оширилди

Янгиланган сана: 15 Сентябр 2020, 11:47
Трастбанкда чакана бизнес бўлимлари ходимлари малакаси оширилди
9 Sep 2020

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки бош офисида пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда барча филиалларнинг чакана бизнес бўлимлари мутахассислари иштирокида “Чакана бизнесни ривожлантириш ва келгусидаги режалар” мавзуида масофавий видеоконференция ўтказилди.

Чакана бизнес департаменти директори Назиржон Ҳайиталиев банк томонидан хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва хизматлар оммабоплигини ошириш, мижозлар учун яратилаётган қулай банк маҳсулотлари линейкасини кенгайтириш хусусида маълумотлар берди.

photo_2020-09-09_10-57-12.jpg

Анжуман давомида банкнинг чакана бизнес жараёнларини оптимиллаштириш муносабати билан хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш, банк филиалларида чакана бизнес бўлимлари ривожланиш рейтингини янада ошириш, берилаётган кредитлар фоизлари мақбуллигини ўрганиш, андеррайтинг тизими фаолиятини ривожлантириш, омонат турлари бўйича кенг халқ оммаси ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, янги очилган ҳамда очилиши режалаштирилаётган банк хизматлари марказларини янада такомиллаштириш ва мижозларни кўпроқ жалб этиш, халқаро пул ўтказмалари ва бошқа масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Банк хавфсизлик хизмати ва Ўқув маркази ходимлари ҳам иштирок этган онлайн видеоконференцияда банкнинг 10 та филиалидан жами 120 нафар ходим иштирок этиб, ўз билим ва малакаларини оширдилар.

Семинар якунида ходимлар ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига муфассал жавоблар олдилар. 

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 304
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech