Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанкда “Ислом молияси, банкчилиги ва унинг тамойиллари” мавзусида семинар ташкил этилди

Янгиланган сана: 7 Январ 2021, 11:56
Трастбанкда “Ислом молияси, банкчилиги ва унинг тамойиллари” мавзусида семинар ташкил этилди
6 Jan 2021
Жорий йилнинг 5 январь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош офисида “Ислом молияси, банкчилиги ва унинг тамойиллари” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Банкнинг Бош офиси, Амалиёт бошқармаси ҳамда филиалларнинг кредит ва бухгалтерия бўлимларидан жами 122 нафар ходим онлайн тарзда иштирок этди.

Банкнинг исломий молиялаштириш услубларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича мутахассиси Муҳаммадфаёз Ибодов иштирокчиларга ислом молияси тушунчаси, унинг манбалари ва ислом банкчилиги маҳсулотлари: муробаҳа, ижара, мудораба, мушокара тўғрисидаги тушунчалар ҳамда ислом молиясини асосий шаръий қоидалари ва таъқиқлари ҳақида батафсил тушунча берди.

IMG_8753.JPG

Маърузачи ислом банкчилик тарихига тўхталар экан, унинг бошланғич, ўрта ва замонавий даврларни қамраб олганлигини, Исломий банк 1963 йилда Мисрда биринчилардан бўлиб ташкил этилгани ҳамда ҳозирда Саудия Арабистони, Дубай, Малайзия, Эрон, Судан, Баҳрейн ва бошқа 100 га яқин давлатларда ислом молияси асосида мижозларга хизмат кўрсатилаётгани, шундан 40 фоизи исломий бўлмаган давлатларга тўғри келишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, маърузачи Ислом молиясининг етишмаслиги билан боғлиқ қатор муаммоларга тўхталиб, Ўзбекистон шароитида бу тизимнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, банк тизимида ҳам ўзига хос рақобатнинг юзага келишига ва соҳага оид ижобий ўзгаришларга эришиш мумкинлигини қайд этди.

IMG_8729.JPG

Бундан ташқари, маърузачи Трастбанк томонидан “Исломий дарча” хизматининг амалиётга жорий этилиши бўйича ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берди.

Вебинарнинг якунловчи қисми савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, унда мавзу бўйича ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 309
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech