Яна кулиб келди Янги йил,
Қордек оппоқ орзулар бисёр,
Эзгуликка йўғрилган қалблар,
Давра қуриб айтайлик тайёр!
Бу йил синовли кунлар ва қийинчиликларга бой бўлса-да, биз мақсадларимиз сари олға интилишдан тўхтамадик. Шу боис, 2021 йилда бизни ажойиб имкониятлар, омад ва муваффақиятлар кутмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Трастбанк жамоаси барча Ўзбекистон аҳлини "Янги - 2021 йил" билан чин қалбдан табриклайди ва энг эзгу ниятларни тилаб қолади!
Сизга молиявий фаровонлик, мақсадларингизга етишишда муваффақият ва омадлар ҳамиша ёр бўлишига тилакдошмиз! Йил давомида биз билан бирга бўлганингиз учун миннатдормиз! Янги йилингиз муборак бўлсин!