Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанк: “Гаров реестридан фойдаланишнинг афзалликлари”

Янгиланган сана: 27 Ноябр 2020, 14:12
Трастбанк: “Гаров реестридан фойдаланишнинг афзалликлари”
26 Nov 2020
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош офисида “Гаров реестридан фойдаланишнинг қулайлик ва афзалликлари ҳамда соҳадаги ўзгаришлар” мавзуига бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гаров реестри" давлат унитар корхонаси мутахассислари Абдурашид Набихўжаев ва Баҳром Мухаммадиевлар, Бош банкнинг Ўқув маркази, Чакана бизнес, Кредитлаш, Кредит портфели таҳлили ва мониторинги ҳамда Юридик хизмат департаментларининг масъул ходимлари, Амалиёт бошқармаси, “Тошкент”, “Дархон” ва Яккасарой филиалларининг юрист ва кредитлаш амалиётлари билан шуғулланувчи ходимлари, шунингдек, банкнинг вилоят филиаллари ходимлари онлайн тарзда Zoom иловаси орқали иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг2019 йил 22 октябрда“Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Унга мувофиқ, таъминот муносабатларида кредиторларнинг қарздор мулкига бўлган ҳуқуқларининг устиворлиги, таъминот ҳисобидан талабларни қондириш ва бунда гаров реестрига ёзув киритган кредиторлар бир қатор имтиёзларга эга бўлиши белгиланган.

IMG_5252.JPG

Онлайн семинарда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гаров реестри" давлат унитар корхонаси мутахассислари Абдурашид Набихўжаев ва Баҳром Мухаммадиевлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда молиявий хизматлар тизимини ривожлантириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, солиқ ва бошқа тўловлардан қарздорликни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга ўз мулкини гаровга қўйган ҳолда кредитдан фойдаланиш имкониятларини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

- Қонунчиликка киритилган мазкур ўзгартиришлар ва яратилган имкониятлар гаров муносабатларида гаров мулкига бўлган кредиторлар талабларини қондириш имкониятларини ошириш билан биргаликда кредиторларнинг таваккалчилигини пасайишига ҳамда тадбиркорлик субъектларини мулк гарови остида кредитлаш имконияти кенгайишига ва кредитлаш жараёнини тезлашишига хизмат қилади, - дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гаров реестри" давлат унитар корхонаси бош мутахассиси Баҳром Мухаммадиев.

Таъкидлаш жоизки, гаров реестрининг қўлланилиши кредитлар ҳажми сезиларли даражада ўсишига таъсир кўрсатади, - деди Баҳром Мухаммадиев.

Қизғин баҳс ва мунозара шаклида ўтган семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишга муваффақ бўлдилар.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 420
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech