Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Қаршилик ҳамкасблар, ғолиблик муборак бўлсин!

Янгиланган сана: 26 Ноябр 2020, 09:23
Қаршилик ҳамкасблар, ғолиблик муборак бўлсин!
26 Nov 2020
“Трастбанк”нинг Қарши филиали ходимларидан таркиб топган мини футбол жамоаси Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ташкил этилган “Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кубоги-2020” мусобақаси ғолиби бўлди.

Ушбу мусобақада вилоятдаги 32 та корхона ва ташкилот раҳбар ва ишчи ходимлари иштирок этди.

Мини-футбол бўйича Қарши филиали жамоаси гигант Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи ва вилоят халқ таълими бошқармаси каби жамоаларни муросасиз ўйинларда мағлуб этиб, 1-ўринни қўлга киритди ва “Мини футбол-2020” ўйинларида 1-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

2.jpg

Қайд этиш лозимки, давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида банк томонидан соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳозирги пайтда ходимлар соғлиги банкнинг муҳим қадриятларидан бирига айланган. Соғлом турмуш тарзини оммавийлаштириш мақсадида банкнинг ҳар бир филиалида спортнинг оммавий турлари бўйича жамоалар шакллантирилган. Филиаллар ўртасида мунтазам спорт мусобақалари ўтказиб бориш йўлга қўйилган.

“Трастбанк” жамоаси Қарши филиали мини-футбол командасини ғалаба билан чин дилдан муборакбод этади ва келгусида ҳам мижозларга сифатли банк хизмати кўрсатиш ҳамда спортнинг турли жабҳаларида улкан зафарлар тилаб қолади.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 273
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech