Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Хоразмлик тадбиркорлар учун сифатли банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади

Янгиланган сана: 24 Ноябр 2020, 15:58
Хоразмлик тадбиркорлар учун сифатли банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади
24 Nov 2020
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки кеча Урганчда янги «Хоразм» банк хизматлари марказини ишга туширди.

Янги марказ давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарори ижроси доирасида очилди.

Мазкур марказ Урганч шаҳри аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш ҳамда вилоятда ихтисослаштирилган банк хизматлари тармоғини кенгайтириш мақсадида фаолият юрита бошлади.

Янги марказ мижозларга турли банк хизматларини тақдим этмоқда.

Марказга ташриф буюрувчилар мобил илова орқали масофадан туриб турли тўловларни амалга ошириши, кредит бўйича тўловларни сўндириши, омонатлар очиш, «online» конвертация қилиш каби операцияларни амалга оширишлари мумкин.

“Хоразм” банк хизматлари маркази Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 73-уйда жойлашган бўлиб, ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача мижозларга хизмат кўрсатади.

Банк томонидан жойларда намунавий банк хизматлари марказларининг ишга туширилиши мижозлар билан ишлашнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш, банк фаолиятининг самарадорлигини ошириш, пировардида, мамлакатимиз молиявий сектори инфраструктураси мустаҳкамланишига шароит яратмоқда.

“Трастбанк” ХАБ мижозлар базасини кенгайтириш ва аҳолига сифатли банк хизматларини кўрсатиш мақсадида замонавий банк хизматлари марказларини республикамизнинг барча минтақаларида очишни режалаштирган.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 221
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech