Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанкда ижро интизоми бўйича онлайн семинар

Янгиланган сана: 19 Ноябр 2020, 12:41
Трастбанкда ижро интизоми бўйича  онлайн семинар
19 Nov 2020
Ўзбекистон Республикасининг янги қонун ҳужжатлари, шунингдек амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 13 ноябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида Ижро аппарати раҳбари Сухроб Бекжанов иштирокида “Банк тизимида электрон ҳужжатлар айланмасига ўтиш ва ижро интизоми талабларига риоя қилиш” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.

Мазкур видеоконференцияда банк филиаллари бошқарувчилари ҳамда уларнинг ўринбосарилари, кадрлар билан ишлаш бўлими мутахассислари, юридик хизмат департаменти юристеонсультлари, бўлим бошлиқлари ҳамда барча ходимлардан иборат жами 420 нафар мутахассис иштирок этди.

IMG_5137.JPG

Ташкил этилган онлайн семинарда, 2020 йил Президентимиз томонидан “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” Давлат Дастури ижроси доирасида банк тизимида электрон ҳужжатлар айланмасига ўтиш жараёнида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳужжатларни юритиш тартиблари, ижро муддатларининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан масъул ходимларнинг раҳбарият олдидаги ҳисобдорлиги ва жавобгарлиги масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Вебинарнинг якунловчи қисми савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарлича маълумот олдилар.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 171
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech