Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Ғолиблар тақдирланди

Янгиланган сана: 3 Ноябр 2020, 16:44
Ғолиблар тақдирланди
3 Nov 2020

Жорий йилнинг 30 октябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош офисида “Бутунжаҳон жамғариш куни” муносабати билан танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

2.JPG

Маълумки, дунё бўйлаб 31 октябрь - “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2020) сифатида белгиланган. Ушбу сана арафасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан “Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда ёшларнинг ўз маблағларини жамғариш” ҳақидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришга йўналтирувчи “Менинг жамғарма сейфим” ва “Менинг уникал омонатим” мавзусида банк ижтимоий тармоқлари орқали иншолар ва расмлар танловлари ташкил этилди.

3.JPG

Танловда кўплаб ёшлар ўзларининг фотосуратлари, чизган расмлари ва иншолари билан иштирок этдилар. Ҳайъат аъзолари томонидан ўқувчи ва талабалар томонидан тақдим этилган материаллар сараланиб, ғолиблар аниқланди.

4.JPG

“Менинг жамғарма сейфим” расмлар танловида Топилова Севинч (223-мактаб 8-синф ўқувчиси), Мухаммедяров Данияр (300-ихтисослашган мактаб 2-синф ўқувчиси), Билолов Содиқжон (245-мактаб 3-синф ўқувчиси) ва “Менинг уникал омонатим” иншолар танловида Ярашев Диёр (Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 2-курс талабаси), Нурилло Тухтасинов (Тошкент давлат шарқшунослик университети 4-курс талабаси), Усмонова Гуласал (Ўзбекистон Миллий университети 2-курс талабаси) ғолиб деб топилди ва уларга банкнинг эсдалик совғалари топширилди.

5.JPG

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жамоаси ёш ижодкорларни ғолиб бўлганлари билан чин дилдан муборакбод этади.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 119
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech