Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Банк хизматлар сифатини оширишда “Сирли мижоз” методини қўллаш ўз самарасини бермоқда

Янгиланган сана: 16 Октябр 2020, 10:39
Банк хизматлар сифатини оширишда “Сирли мижоз” методини қўллаш ўз самарасини бермоқда
15 Oct 2020
 “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида мижозларга кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини яхшилаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк фаолиятидан қониқиш даражаси ҳамда ходимларнинг касбий малака маҳоратларини ошириш мақсадида ташқи маркетинг компанияси томонидан “Сирли мижоз” услубида баҳолаш йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Бош банк биносида Банкнинг Амалиёт бошқармаси ва “Тошкент” филиали учун “Сирли мижоз” усули бўйича амалга оширилган навбатдаги баҳолаш тизими натижалари юзасидан Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти, Ўқув маркази ва ташқи маркетинг компанияси иштирокида масофавий видеоконференция ташкил этилди.

IMG_4532.JPG

Видеоконференцияда Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори Ойбек Дўстмуҳамедов ва ташқи маркетинг компанияси раҳбари Шуҳрат Зокиров ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли ва банк мижозлари билан муомала қилиш этикети даражаси борасида йўл қўйган хато ва камчиликлари таҳлили, шунингдек хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини янада яхшилаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари, видеоконференция иштирокчилари суҳбат давомида мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли жавобларни олишди.

Банкда “Сирли мижоз” усулининг қўлланилиши ва филиаллар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг доимий равишда назорат қилиб борилиши, уларнинг самарали фаолиятида муҳим асос ҳисобланади.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 112
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech