Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Трастбанк”: хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар

Янгиланган сана: 24 Сентябр 2020, 14:24
“Трастбанк”: хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар
24 Sep 2020

Сир эмаски, банк тизими амалиётида “Сирли мижоз” услубидан фойдаланиш соҳадаги юқори рақобат ва банкнинг жадал ривожланишига ҳамда мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатилишига замин яратади. Ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган банк борки, мижоз билан ўзаро муносабат ўрнатишда аввало саломлашиш, унинг истак ва эҳтиёжларини аниқлаш, эътирозлар билан ишлаш, банк маҳсулотларини сота олиши ва хайрлашиш одобларига амал қила оладиган ҳамда корпоратив стандартларга мувофиқлик даражасига эга мутахассисларни ишга жалб қилади.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизмат сифатининг тасдиқланган стандартлари асосида “Сирли мижоз” методида баҳолаб бориш тизими доимо қўллаб-қувватланган.

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни банкнинг барча филиаллари ходимлари учун “Сирли мижоз” методи орқали ташқи маркетинг компанияси томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари Фурқат Самарходжаев бошчилигида Банк Бошқаруви Раиси ўринбосарлари, Бош банкнинг тегишли таркибий тузилма раҳбарлари, Амалиёт бошқармаси, филиаллар бошқарувчилари ҳамда масъул бўлим бошлиқлари иштирокида видеоконференция тарзида йиғилиш ўтказилди.

Видеоконференция давомида ташқи маркетинг агентлиги раҳбари Шуҳрат Зокиров банк филиалларида “Сирли мижоз” методида ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича батафсил маълумот тақдим этди.

podrob3.jpg

Маълумки, банкда юқори сифатли хизматларни доимий равишда ривожлантириш рақобатнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади, чунки бу мавжуд мижозларнинг банкка содиқлигини ошириш ва янги мижозларни жалб қилишга олиб келади. Энг муҳими эса, барқарор мижозлар базасини яратишда ёрдам беради. Шу сабабли, ўтказилган тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ўз натижасини беради. Тадқиқот натижалари таҳлили ходимлар ўртасида ўзаро мотивация тизимини ривожлантириши ҳамда бу йўналишда самарали восита эканлиги таъкидланди.

Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари Фурқат Самарходжаев “Сирли мижоз” методи бўйича ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, ҳар бир банк ходими банк мижозларига нисбатан дўстона муносабат ўрнатиши, банкнинг барча хизматлари ва хизмат кўрсатиш стандартларини яхши билиши лозимлиги, йўл қўйилган хато ва камчиликлар такрорланмаслик учун чоралар кўрилиши лозимлиги ҳақида тегишли кўрсатмалар берди.

Ўйлаймизки, мазкур таҳлилий текширувларнинг ўтказилиши банк филиаллари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ривожланишига ва самарали фаолият олиб боришига мустаҳкам асос яратади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 198
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech