Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  3 Феврал 2020, 16:32

30 январ 2020 й. - 24 феврал 2020 й.

Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уйда жойлашган “Трастбанк” ХАБ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Ташкилий саволлар:

1. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Ҳисоб комиссияси таркибини тасдиқлаш.

«Трастбанк» ХАБ акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби

2020 йил 24 февраль соат 15: 00 дақиқа.

1. Акцияларнинг 24 қўшимча чиқарилиш якунлари ва Банк Устав капиталининг янги миқдорини тасдиқлаш.

2. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

3. Банкнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

4. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.

5. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки кенгаши тўғрисидаги низомниянги таҳрирда тасдиқлаш.

6. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки тафтиш комиссияси (тафтишчиси) тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш.

7. Давлат қимматли қоғозлар (ғазначилик мажбуриятлари, давлат қимматли қоғозлари (облигациялар), Марказий банк облигациялари) билан йирик битимлар тузиш тўғрисида.

«Трастбанк» ХАБ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 24 февраль Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй,  «Трастбанк» ХАБ биносининг 1 қаватида ўтказилади.

Рўйхатга олиш соат 14:00 да бошланади, йиғилиш бошланиши соат 15:00 да.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана - 2020 йил 30 январь.

«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига 2020 йилнинг 18 февраль ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Акциядорлар, навбатдан ташқари умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 7-уйда танишишлари мумкин.

Акциядорлар ўзлари билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:

(95)198-41-09,(78)140-00-88, (71) 207-62-12.

www.trusbank.uz  E-mail: info@trustbank.uz

Банк Кенгаши


Рўйхатга қайтиш

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10139.30
11051.84
12333.44
141.35
10443.20
94.22
Сотиб олиш
10110.00
10500.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10200.00
11500.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
9.74
96.72
72.62
3.81
15.41
-0.43
МБ курси - 26.05.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 08.05.2020 15:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech