Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  13 Ноябр 2017, 17:12


 “Трастбанк” ХАБ (Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 7 уйда жойлашган) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Ташкилий саволлар:
1. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Ҳисоб комиссияси таркибини тасдиқлаш.

«Трастбанк» ХАБ акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби
2017 йил 21 ноябрь соат 15:00 да

1. Умумий мақсадларга мўлжалланган заҳира фондидан, маблағларнинг бир қисмини, ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасига қайтариш
2. Имтиёзли кредитлашга мўлжалланган заҳира фондидаги маблағларни ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасига ҳамда жорий йил даромадларига қайтариш
3. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш

«Трастбанк» ХАБ акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2017 йил 21 ноябрь Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй, «Трастбанк» ХАБ биносининг 5 қаватида ўтказилади.

Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, йиғилиш бошланиш соати 15:00 да.

«Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига 2017 йилнинг 15 ноябрь ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
Акциядорлар навбатдан ташқари Умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 7-уйда танишишлари мумкин.
Акциядорлар ўзлари билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: 198-41-09, 140-00-88, 244-76-43.
www.trusbank.uz E-mail: info@trustbank.uz

Банк Кенгаши

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10139.30
11051.84
12333.44
141.35
10443.20
94.22
Сотиб олиш
10110.00
10500.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10200.00
11500.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
9.74
96.72
72.62
3.81
15.41
-0.43
МБ курси - 26.05.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 08.05.2020 15:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech