Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Банк рейтинглари

Янгиланган сана: 25 Декабр 2020, 15:33
”Трастбанк” ХАБ узоқ ва қисқа муддатли рейтинги «Fitch Ratings» рейтинг агентлиги томонидан тасдиқланди

2020 йил 14 декабрда Fitch Ratings-Москва/Лондон рейтинг агентлиги «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг миллий ва хорижий валютадаги дефолт эмитентида (РДЭ) узоқ муддатли рейтингларини “В” даражасини “Барқарор” прогнози билан тасдиқлади. Миллий ва хорижий валютадаги қисқа муддатли рейтингларини “В” даражада, барқарорлик рейтингини эса ”b” даражада қайта тасдиқлади.

“Fitch Ratings” агентлиги мутахассислари “В” даражасининг “Барқарор” прогнози банкнинг самарали фаолияти унинг келгуси ривожланишида ҳам ўз ифодасини топишини, бунда молия бозорининг турли сегментларида олиб борилаётган юқори даромадли бизнес муҳим омил бўлишини қайд этади. Бу эса, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг бошқаларга боғлиқ бўлмаган кредитга лаёқатлилигини қайд этади.

«Трастбанк» ХАБнинг барқарор истиқболи прогнози “Fitch Ratings” томонидан кутилаётган кейинги иқтисодий ўсишни акс эттириб, саноатни ривожлантиришга ва мамлакатда истеъмолга сарфланадиган давлат харажатлари билан таъминланиши ҳамда 2021 йилда кредит бериш ва банк рентабеллиги ўсишини қўллаб-қувватлайди.

Мамлакатдаги иқтисодий шароитлар ва банк муҳитининг сезиларли зичлигини ҳисобга олган ҳолда, «Трастбанк» ХАБнинг «Барқарор» истиқболидаги рейтингини тасдиқлаш - бу Банкнинг яхши мувофиқлаштирилган иши, ваколатли корпоратив бошқаруви ва тўғри стратегиясининг аксидир.

Қўшимча маълумотларн www.fitchratings.com ва www.fitchratings.ru. сайтларида тақдим қилинган.

“Трастбанк”нинг кредит рейтинги “Ahbor-Reyting” томонидан тасдиқланди

«Ахбор-рейтинг» рейтинг агентлиги «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкига 2019 йил мониторинги натижаларига кўра, Банкнинг кредит рейтингини миллий шкала бўйича "uzA+" даражасида жуда юқори «Ижобий» прогнозли кредит рейтингини тақдим этди.

«uzA+» рейтинги банкнинг кредитга лаёқатлилик даражаси жуда ЮҚОРИ эканлигидан далолат беради, бу унинг фаолиятида кредит таваккалчилигининг жуда паст даражасини акс эттиради. «uzA+» рейтингига эга бўлган банк кредиторлар, омонатчилар ва инвесторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун юқори салоҳиятга эга эканлигини билдиради.

«Трастбанк» ХАБга берилган рейтинг банкнинг банк бозорида ўсиб бораётган мавқеини, юқори обрўсини ва таниқли брендини, хатарларни бошқариш даражаси юқорилигини, балансланган ликвидлик позициясини ва капиталлашувни, шунингдек молиявий кўрсаткичларнинг барқарор ўсиб боришини акс эттиради.

«Ижобий» рейтинг прогнози «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг банк бозорида кўрсаткичларининг ўсиб бораётганини, активларнинг сифати ва молиявий кўрсаткичларининг янада яхшиланганлигини, банк бозоридаги позицияларининг мустаҳкамланишини, капиталлашув ва Банкнинг даромадлилиги ошганлигини англатади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech